Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ЮНИСЕФ: Фаластин болаларига нисбатан зулм ишлатилишидан ташвишда

ЮНИСЕФ: Фаластин болаларига нисбатан зулм ишлатилишидан ташвишда

БМТнинг болалар масалалари бўйича фонди ЮНИСЕФ фаластинлик болаларга зулм ишлатилишидан ташвишда. Болалар Ғазо секторидаги тартибсизликларда иштирок этишмоқда. У ерда охирги бир неча ҳафта мобайнида оммавий норозиликлар давом этмоқда, натижада, ўнлаб инсонлар ҳалок бўлди.

ЮНИСЕФнинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича минтақавий директори Геерт Каппелернинг маълумот беришича, Ғазо секторидаги тартибсизликлар сабаб охирги 10 кун ичида 3 нафар бола ҳаётдан кўз юмган, ўнлаб болакайлар жароҳат олган.

“Ғазодаги болалар кўп йиллардан бери ўта оғир шароитларда яшамоқда. Тарафлар болалар ҳимоясини асосий кун тартибига қўйишлари жуда муҳимдир”, – дейилади, хусусан, БМТ болалар ташкилотининг баёнотида

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan