Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ЮНИСЕФ: 2017 йилда ҳалок бўлган 6 миллион болаларни қутқариб қолиш мумкин эди

ЮНИСЕФ: 2017 йилда ҳалок бўлган 6 миллион болаларни қутқариб қолиш мумкин эди

ЮНИСЕФ дунёда содир бўлган болалар ўлимига доир даҳшатга солувчи статистикани эълон қилди. 2017 йилда 6 миллион 300 минг нафар болалар ҳалок бўлган ва бунинг олдини олиш мумкин эди. Бу ҳақда ЮНИСЕФнинг баёнотида эълон қилинди. Ҳужжатга кўра, ҳалок бўлганларнинг аксари – 5 миллион 400 минг – 5 ёшгача бўлган болакайлардир. Шундан ярми янги туғилган чақалоқлар.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, барча ўлим ҳолатларининг олдини олиш мумкин эди, бунинг учун қолоқ, энг аввало, Африка мамлакатларига оддий, лекин ҳар бир инсон учун ҳаётий аҳамиятга молик – тоза ичимлик суви, дори-дармон, электр энергияси, вакциналар ва ҳоказо – шароитларни яратиб бериш лозим эди.

“Агар биз керакли чораларни кўрмасак, 2030 йилгача 56 миллион болалар 5 ёшгача бўлган ёшда ҳалок бўлишади”, – дейилади баёнотда.