Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Юқоричирчиқ ва Паркент туманлари имом-хатиблари билан учрашув ташкил этилди

Юқоричирчиқ ва Паркент туманлари имом-хатиблари билан учрашув ташкил этилди

Бугун – 2020 йилнинг 15 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими бошлиғи Муҳаммадназар Қаюмов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи Нурали Мавлонов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Миродил Миржалилов вилоятдаги диний соҳа ходимларининг фаолияти билан танишиш мақсадида  Юқоричирчиқ ҳамда Паркент туманларига ташриф буюрдилар.

Ташриф мобайнида ушбу ҳудудларда хизмат қилиб келаётган имом-хатиб ва имом ноиблари билан учрашилиб, тумандаги мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари муҳокама қилинди, иш самарадорлигини ошириш бўйича керакли кўрсатма ва тавсиялар берилди. Шунингдек, пандемия шароитида масжидларда карантин қоидаларига амал қилиш ишларида масъулиятни янада ошириш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди. Соф Ислом таълимотини кенг оммага тарғиб қилишда диний соҳа ходимларининг масъулияти ҳақида сўз юритилиб, имом-хатиб ва ноиби имомларнинг Оммавий ахборот воситаларидаги чиқишларини янада жадаллаштириш лозимлиги таъкидланди.

Ташриф мобайнида Юқоричирчиқ ва Паркент туманида қурилиш, таъмирлаш ишлари олиб борилаётган масжидларнинг ҳолати ҳам кўздан кечирилди, юртимиз чиройига янада чирой қўшиши аниқ бўлган, намозхонлар учун ҳар томонлама қулай, замонавий талаблар асосида қурилаётган масжидлардаги ишларнинг ривожини сўраб, дуолар қилинди, лозим маслаҳатлар берилди.

Tошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan