Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Юқори Чирчиқ туманида «Муъоз ибн Жабал» янги жоме масжиди очилди

Юқори Чирчиқ туманида «Муъоз ибн Жабал» янги жоме масжиди очилди

Аллоҳ таолога шукрлар бўлсинки, беш вақт намоз ибодатини жамоат билан ўқиш бахтига барча мўмин мусулмонлар муяссар бўлиб туришибди. Айниқса, янги бунёд этилган муҳташам масжидларда илк жума намозини адо қилиш барчани хурсанд қилади. Бунинг учун Аллоҳ таолога чексиз шукроналаримиз бўлсин.

Энг қувонарлиси юртимизда мўмин-мусулмонларимиз учун яна бир масжид ўз фаолиятини бошлаш арафасида ва шу билан бир қаторда юртимиздаги масжидлар сони 2073 тага етди.

Ушбу янги қуриб битказилган масжид Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Қизилсой маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб боради. Мазкур янги масжид буюк саҳоба Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу исмлари билан номланди. Эртага 4 сентябрь куни янги масжидда илк жума намози адо этилади. Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу исмлари билан аталган янги масжид 700 дан ортиқ намозхонни ўз бағрига сиғдира олади.

Шу билан Тошкент вилоятидаги масжидлар адади 226 тага етиб, республикада Самарқанд вилоятидан (285та) кейин иккинчи масжиди кўп ҳудудга айланди.

Масжидлар қурилишида ва унга ёрдам берган барча юртдошларимиздан Аллоҳ таоло рози бўлсин!

Саҳоба «Муъоз ибн Жабал» жоме масжиди барча мўмин мусулмонларга муборак бўлсин!

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan