Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ЁШИ УЛУҒ МУСЛИМАНИНГ САХОВАТИ

ЁШИ УЛУҒ МУСЛИМАНИНГ САХОВАТИ

Канаданинг Монреалида истиқомат қилувчи Сабария Ҳусайн ҳар куни 300 киши учун таом ҳозирлайди. Тайёрлаган таом ва ичимликларини муслима уйсиз, ночорларга тарқатади. У Куала – Лумпурдаги халқаро ошпазлик курсини тугатгач Канадага келган ва мана 30 йилдирки шу ерда яшайди. Ҳозирги кунда Сабария Ҳусайн масжидлар учун минглаб таомлар тайёрлаб, шаҳар мусулмонлари ҳаётида фаол иштирок этади. Бундан ташқари, муслима динидан, ирқидан ва жинсидан қатъий назар муҳтожларга ёрдам бериш бўйича маҳаллий черков билан ҳам ўзаро биргаликда ҳаракат қилади. Улуғ ёшига қарамасдан Сабария Хусайн ўзининг аёллар учун мўлжалланган “Бизнинг иккинчи уйимиз” меҳрибонлик уйига ҳам раҳбарлик қилади.