Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ЁШ МУСЛИМАНИНГ ҚУРЪОНГА МУҲАББАТИ АКС ЭТГАН СУРАТЛАРИ

ЁШ МУСЛИМАНИНГ ҚУРЪОНГА МУҲАББАТИ АКС ЭТГАН СУРАТЛАРИ

Москва давлат университети талабаси, 21 ёшли Албина Ашба исломнинг гўзаллигини намойиш қилиш ва инсонларни унга чақириш мақсадида суратлар чизади. Ўзининг асарларида у каллиграфия (ҳуснихат) ва рассомлик санъатидан фойдаланади.

“Мен болалигимданоқ рассомликка қизиққанман ва болалар учун санъат мактабига қатнаганман, лекин бир йил олдин араб тилини, Қуръон тилини ўргандим ва шундан сўнг менга доим Аллоҳ таолони эслатиб турадиган нимадир қилгим келди”, – дейди муслима.

Ҳар бир сурат учун Албина бир ҳафтача меҳнат қилади. У Россияда ҳуснихат учун керакли мосламаларнинг йўқлиги, имкониятларини чеклаётганлигини айтади.