Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / ЁРДАМЛАШИШ…

ЁРДАМЛАШИШ…

2017-йил “Халқ билан мулоқот
ва инсон манфаатлари йили”

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят килинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир мўминдан бу дунё машаққатларидан бир машаққатни аритса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат куни машаққатларидан бирини аритади», – дедилар (Муслим, Абу Довуд, Термизий).

Бу дунёда одамларнинг бошига тез-тез турли ғам – ғусса, қийинчилик ва машаққатлар тушиб туради. Бошига машаққат тушган одам ўз яқинларидан ёрдам кутади. Чунки бир ўзи мушкулотга қарши туриши осон эмас. Ислом дини ўзаро бир-биримизга ёрдам бериб яшашга чақиради.

Лекин баъзида инсонлар бошига оғир кун тушиб қолса, баъзи инсонлар ўзини олиб қочади, машаққатга шерик бўлишни хоҳламайди. Аксинча, бир амалдор, мансабдор, керакли одам атрофида ўралашади, ундан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилади. Бу эса беш кунлик дунёнинг матохига учган кишиларнинг ишидан бошқа нарса эмас. Хақиқий мўмин киши бу ҳадисга амал қилади, яъни биродарининг бошидаги мушкулотларни аритишга ҳаракат қилади. Шу билан бирга, қиёмат куни ўз бошига тушиши мумкин бўлган бир машаққатни ҳам аритган бўлади. Миннат қилмай, «Эй биродар, Аллоҳ сенга сабр берсин, сенинг шарофатинг билан мен охират машаққатларининг биридан халос бўлдим», дейиши керак. Ҳар биримиз бошига қийинчилик тушиб қолган кишидан ўзимизни олиб қочмай, нима борада қийналиб қолган бўлмасин, кийим-кечакданми, озиқ-овқатданми, турар жойданми, даволанишданми, ёрдам беришимиз керак.

Хақиқий мўмин банда бўлсак, чин ихлос билан, Аллоҳдан савоб умидида доимо халкнинг, инсонларнинг оғирини енгил, қийинчилигини осон, узоғини яқин қилиб яшашга ҳаракат қилмоғимиз лозим.

Халққа яхшилик қилишимиз, манфаат етказишимиз, нафақат улар учун фойдали, балки ўзимизнинг икки дунё саодатига эришишимизга ҳам сабаб бўлади.

Бекобод тумани “Улуғбек” жоме масжиди
имом – хатиби Х.Холбоев