Сўнгра уни битказибичига Ўз (мулкидаги) руҳидан киритдиСизлар учун қулоқ, кўз ва юракларни пайдо қилди. (Бу неъматлар учун) шукрни эса, кам қилурсиз.

Бош саҳифа / Хабарлар / ЁМҒИРГА БОЙ БЎЛАЁТГАН АРАБ АВГУСТИ

ЁМҒИРГА БОЙ БЎЛАЁТГАН АРАБ АВГУСТИ

Бу йилги жазирама араб августи ўзгача тарзда ёмғирларга бой бўлмоқда. Илгарироқ Макка ва Мадина шаҳри ҳаж зиёратчиларини ёмғир билан қарши олгани ҳақида хабар берган эдик.

Куни кеча мусулмонлар учун муқаддас шаҳарлардан бири саналган Мадинада жала қуйди, натижада эса мегаполиснинг кўчалари сувга тўлиб кетди. Бу йилнинг ушбу мавсуми учун ноодатий ҳолдир. Одатда бу кунларда араб ярим оролида ҳаво ҳарорати 60 даражага етади.

Кеча кечқурун эса бир ҳафтадан кейин ҳожилар ҳаж амалларидан бирини бажарадиган Арофатда ёмғир ёғди.