Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Яримта ҳурмо бўлса ҳам ….

Яримта ҳурмо бўлса ҳам ….

Канаданинг Монреал шаҳарчасида истиқомат қилувчи кичик бир ошхонанинг эгалари қўшниларини ҳайрон қолдирдилар. Улар Эрон ва Ироқлик мусулмонлар бўлиб, кираверишда эшикка “пули йўқ кишилар, бу ердан текинга овқатланишлари мумкин”, – деган эълон ёзиб қўйишган.

“Олдин ҳам бу каби ишларни қилар эдик, лекин энди расмийлаштириш ва эълон осиб қўйишга қарор қилдик.Айримлар буни ҳийла ёҳуд ҳазил дейишмоқда. Бундоқ эмас, балки биз буни қилишга қодирмиз”, – деди дўкон эгаларидан бири Яҳё Хошимий. Шу ерда истиқомат қилувчи фуқаро Facebookда бу ҳақда маълумот бергандан сўнг бир кунда 5000 дан ортиқ киши бу ҳақда хабар топган. Ҳақиқатда, хайрли ишга молини сарфлаган ҳеч бир кимса ҳали камбағал бўлган эмас. Пайғамбар алайҳиссалом айтганларидек “Агар қиёмат бўлди деган хабарни эшитсангиз, қўлингизда ҳали экиб улгурмаган хурмо ниҳоли бўлса ҳам ерга суқишга шошилинг”. Умр қисқа, яхшилик қилишга шошилайлик.

Абдулҳаким Мухтор ўғли