Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ярим ой ва юлдуз кўринишидаги масжид қурилмоқда

Ярим ой ва юлдуз кўринишидаги масжид қурилмоқда

Ярим ой ва юлдуз кўринишидаги масжиднинг қурилиши Туркиянинг Сивас шаҳрида ўз ниҳоясига етмоқда.

Ўзгача меъморчиликка эга бўлган масжид қурилиши 2017 йилда бошланган эди. Бунинг учун мэрлик маблағлари билан биргаликда, саховатпеша инсонларнинг хайр-эҳсонлари ҳам жалб қилинди. Мажмуа 7 минг квадрат метр майдонни эгаллаган. Юлдуз кўринишидаги масжидда бир вақтнинг ўзида уч ярим минг, унинг ярим ой шаклидаги ички галереясида яна 5 минг намозхон ибодатини адо этиши мумкин.

Мажмуада жаноза маросимларини ўтказиш учун бино, маиший хизмат кўрсатиш хоналари ва ёпиқ автотураргоҳ ҳам мавжуд.