Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Японияда намозхонлар учун қулайлик

Японияда намозхонлар учун қулайлик

Япониянинг туристлар орасида машҳур бўлган Никко шаҳрида жойлашган темир йўл вокзалида биринчи марта мусулмонлар учун намозхона ташкил этилди – бир хона эркаклар ва битта хона аёллар учун. 2 га 4 метрлик хоналар вокзал биносининг иккинчи қаватида жойлашган бўлиб, ҳар бирида таҳорат олиш учун барча қулайликлар яратилган, хабар беради Asahi Shimbunга таянган ҳолда IslamNews.

Шунингдек, намозхоналарга Қиблани кўрсатиб турувчи йўналтиргич ўрнатилган ва худди масжидлардагидек гиламлар тўшалган. Бу хоналарга махсус вокзал ходимлари томонидан хизмат кўрсатилади.