Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Японияда ҳалол туризм ривожланмоқда

Японияда ҳалол туризм ривожланмоқда

Японияда ҳалол туризм жадал суръатларда ривожланмоқда. Шу муносабат билан мусулмон ўлкаларидан келадиган сайёҳлар учун барча янгидан-янги шарт-шароитлар яратилмоқда. Ҳалол маҳсулот ва кийим-кечак сотувчи дўконлар сони тобора ортиб бормоқда.

Ана шу йўлда қилинаётган янгиликлардан бири – бу кимоно(японларнинг миллий кийими) ҳижобларнинг пайдо бўлганлигидир. Бу Япониядаги анъанавий сакура дарахтининг гуллаши байрами олдидан амалга оширилди. Ўтган йили ушбу маросимга 2,57 миллиондан ортиқ туристлар ташриф буюрган эди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, куни кеча Бухоро Зиёрат туризми бўйича Халқаро форумга мезбонлик қилди. Барчамизга маълумки, туризм нафақат сердаромад соҳа, балки давлатни жаҳон миқёсида танитадиган восита ҳамдир.