Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Янгийўл, Қуйичирчиқ, Оққўрғон, Тошкент тумани ҳамда Янгийўл шаҳрида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар ва имом ноиблари билан навбатдан ташқари мажлис ташкил этилди

Янгийўл, Қуйичирчиқ, Оққўрғон, Тошкент тумани ҳамда Янгийўл шаҳрида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар ва имом ноиблари билан навбатдан ташқари мажлис ташкил этилди

Куни кеча куннинг иккинчи қисмида Янгийўл, Қуйичирчиқ ва Оққўрғон туманлари ҳамда Янгийўл шаҳрида фаолият олиб бораётган 38 та жоме масжид имом-хатиблари ва имом ноиблари иштирокида Янгийўл тумани, “Эски қовунчи” жоме масжидида, шунингдек, Тошкент туманида фаолият олиб бораётган 18 та жоме масжид имом-хатиблари ва имом ноиблари иштирокида тумандаги “Кўктерак” жоме масжидида вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Н.Мавланов бошчилигида навбатдан ташқари мажлис ташкил этилди.
Ҳар иккисида ҳам Н.Мавланов томонидан иштирокчилар эътиборига уларнинг меҳнат фаолиятларига доир вазифалари юзасидан масъулият ҳиссини янада ошириш, аниқланган мавжуд камчиликлар ҳамда уларни ислоҳ қилиш масалаларида қатор кўрсатма ва тавсиялар билдирилиб, барча ходимлар эътиборига зиммаларидаги вазифалари аниқ, мақсадли ва режали тарзда белгилаб берилди. Меҳнат тартиби қоидаларига номуносиб ҳаракат қилган уч нафар ходимларга нисбатан кескин танбеҳлар берилди.
Мазкур ҳар икки мажлис ҳам танқидий руҳда ўтказилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan