Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Янги туғилган чақалоқларга “Қуддус – Фаластин Пойтахти” деб исм қўйилди

Янги туғилган чақалоқларга “Қуддус – Фаластин Пойтахти” деб исм қўйилди

Фаластинлик ота АҚШ президентининг Қуддусни Исроилнинг пойтахти деб эълон қилганига ўз муносабатини ажойиб тарзда изҳор қилди. У янги туғилган 3 нафар эгизак фарзандларининг исмини Қуддус, Асима ва Фаластин – Қуддус Фаластиннинг Пойтахти – деб қўйди. Ўғил болаларга Қуддус ва Фаластин, қизалоққа эса Асима деб ном берилди. Болаларнинг отаси 30 ёшли Нидал ас-Сикалининг сўзларига кўра, у бундай тарзда Қуддуснинг фаластин, араб ва мусулмонларга тааллуқлилигини таъкидламоқчи. “Қуддус доим Фаластиннинг пойтахти бўлиб қолади”, – дейди у.