Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ЯНА БИР КАТТА ШОДИЁНА

ЯНА БИР КАТТА ШОДИЁНА

Бугун Тошкент вилояти, Бўка тумани, “Мустақил Ўзбекистон” маҳалласида жойлашган “Равот” жоме масжиди биноси тўлиқ қайта қурилиши учун тамал тоши қўйилди.

Иш бошида нутқ сўзлаган Тошкент вилояти бош имом – хатиби Хайрулла Турматов йиғилганларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон АЛИМОВ ҳазратларининг саломи ва хайрли тилакларини етказиб, барчани ушбу қувончли ҳодиса билан муборакбод этдилар. Ўз навбатида, ушбу жоме масжиднинг аҳолига узоқ йиллар давомида хизмат кўрсатадиган муборак масканга айланиши, шунингдек, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, динимиз равнақини сўраб, хайрли дуолар қилдилар.

Мазкур жоме масжиднинг аввалги биноси 1947 йилда халқ ҳашари йўли билан қурилган эди. Эндиликда унинг ўрнига 500 кишига мўлжалланган янги, барча қулайликларга эга бўлган замонавий бино қурилиши бошлаб юборилди.

Унда иштирок этган вилоят бош имом-хатиби Х.Турматов, туман имом-хатиблари, кекса нуронийлар ҳамда фаоллар илк тамал тошини қўйиб бердилар. Шундан сўнг эзгу ниятда йиғилганлар ҳам бирин-кетин пойдеворга савоб умидида ғишт қўйдилар.