Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Яна бир ажойиб туҳфа

Яна бир ажойиб туҳфа

Кейинги пайтларда диёримизда Ислом дини равнақи ва мусулмонларга шарт-шароитлар яратиш йўлида амалга оширилаётган ишларни кўриб, инсоннинг дили яйрайди. Ана шундай қувончли воқеалардан бири бугун 22 декабрь жума куни Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида бўлиб ўтди. Бино эскирганлиги сабабли 2016 йилда қайта қуриш учун вақтинча фаолияти тўхтатилган “Пусур оқсоқол” жоме масжиди янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Янги, замонавий талаблар асосида, намозхонларга барча қулай шароитлар барпо этилган масжидда илк бора жума намози адо этилди.

Ушбу хайрли тадбирда иштирок этган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов ва меҳмонлар масжид жамоаси ҳамда туман аҳлини ушбу шодиёна билан муборакбод этдилар ва дин равнақи йўлида масжид фаолиятига муваффақиятлар тилаб, хайрли дуолар қилдилар.