Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Яманлик болалар очлик ва жанговар ҳаракатлар сабаб ҳалок бўлмоқда

Яманлик болалар очлик ва жанговар ҳаракатлар сабаб ҳалок бўлмоқда

Яманда охирги 4 йил мобайнида 6 минг 700 нафар болалар ҳалок бўлди ёки жароҳат олди. UNICEF томонидан қилинган баёнотда таъкидланишича 2015 йилда Яманда фуқаролик уруши бошланиб, ҳозирги кунга қадар давом этмоқда. Ямандаги 358 минг болалар доимий очарчиликда яшамоқда. Бу болалар зарурий тиббий хизматга ўта муҳтож.

UNICEFнинг Ямандаги офиси томонидан болаларга ҳужум қилишни тўхтатиш бўйича чақириқ эълон қилинди.

БМТнинг маълумотларига кўра Яман аҳолисининг ярми – 14 миллион киши очарчилик хавфи остида ҳаёт кечирмоқда. 22 миллиондан ортиқроқ инсонлар гуманитар ёрдамга муҳтож.