Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ЯМАНГА МОДДИЙ ЁРДАМ

ЯМАНГА МОДДИЙ ЁРДАМ

БАА вабо билан курашиш учун Яманга 10 миллион доллар хайрия жўнатди. Бу ҳақда амирлик матбуот агентлиги WAM хабар беради.

“Бу касаллик тарқалиши ва унинг оқибатларининг олдини олиш, юқумли касаллик билан хасталанганларни даволаш, яманликлар учун тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида амалга оширилди”, – дея келтиради БАА бош вазири шайх Муҳаммад бин Рашид ал-Мактумнинг сўзларини агентлик.

Эслатиб ўтамиз, Қизил Хоч Халқаро қўмитасининг тахминига кўра, бу йилнинг сўнггига қадар ҳар 45-яманлик вабо билан хасталаниши мумкин. Экспертларнинг фикрига кўра, мураккаб гуманитар ҳолат бошқа, мисол учун, безгак каби ҳавфли касалликлар ривожланишига ҳам олиб келиши мумкин.