Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ЯМАНДАГИ МИЛЛИОНЛАБ  БОЛАЛАР ТАЪЛИМДАН МАҲРУМ

ЯМАНДАГИ МИЛЛИОНЛАБ  БОЛАЛАР ТАЪЛИМДАН МАҲРУМ

4,5 миллион яманлик болалар ўқитувчиларга ойлик маошлари тўланмаганлиги сабаб, янги ўқув йилида мактабга бора олмайдилар, дея хабар беради БМТнинг болалар фонди ЮНИСЕФ.

Ҳукумат ўқитувчилардан йиллик маош бўйича қарздор. ЮНИСЕФнинг таъкидлашича, “Ансоруллоҳ” ҳаракати назорати остида бўлган ҳудудларда олдинги йилнинг охиридан бери ўқитувчилар ва давлат хизматчиларига маош берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Яманда 2014 йилдан буён қуролланган тўқнашувлар давом этмоқда. Унда бир тарафдан ағдарилган президент Али Абдуллоҳ Солиҳ тарафдорлари бўлган “Ансоруллоҳ” ҳаракатининг шиа қўзғолончилари, иккинчи тарафдан эса – ҳукумат қўшинлари, жорий президент Абдурабб Мансур Ҳодийни қўллаб – қувватловчилар иштирок этмоқда.