Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ЯМАНДА ВАБО…

ЯМАНДА ВАБО…

Ямандаги вабо қурбонлари сони 1858 кишига етди, дея хабар беради Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти. Ташкилотнинг маълумотларига кўра, 27 апрелдан ҳозирги кунга қадар 384 минг 719 та вабо юқиши ҳолати қайд этилган. Фақат охирги сутканинг ўзида мамлакатдаги вабо қурбонлари 11 кишини ташкил этди.

Яманда давом этаётган қуролли можаролар сабаб уч миллионга яқин киши кўчишга мажбур бўлди ва уларнинг ичимлик суви ва гигиена воситаларидан фойдаланишга имкониятлари йўқ.

Яманда 2014 йилдан буён қуролли тўқнашувлар давом этиб келмоқда. Унда бир тарафдан ағдарилган президент Али Абдуллах Салих тарафдорлари бўлган “Ансаруллах” ҳаракатининг шиа қўзғолончилари, иккинчи тарафдан эса – ҳукумат қўшинлари, жорий президент Абдурабб Мансур Хадини қўллаб – қувватловчилар иштирок этмоқда.