Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Виртуал “Фитна”

Виртуал “Фитна”

Фитна сабабидан инсонлар бир бирлари билан душман бўлиши, унинг оқибатида беқарорликлар, қирғинбарот урушлар келиб чиқиши мумкин.

“Фитна” сўзи луғатда синов, имтиҳон маъносида келади. Истилоҳда кишиларни диндан қайтариш, динга қарши ҳаракатга чорлаш фитна саналади. Фитна оғир гуноҳ. Инсоннинг имон – эътиқоди, ибодат қилиши, унинг инсоний фазилатларини рўёбга чиқаришга тўғаноқ ёки синов бўладиган нарсалар ҳам фитна ҳисобланади.

Ҳозирги кунда бузғунчи гуруҳлар маълум доираларда дин ниқобидан фойдаланиб, ҳамма ерда фисқу-фасод уруғини сочмоқда. Мазкур фирқа ва оқимларнинг мусулмонлар бирлиги ва эътиқоди мусаффолигига қарши қаратилган ҳуружи авж олди, турли террорчилик ва бузғунчилик ҳаракатлари содир этилмоқда. Ўз мақсадлари йўлида усталик билан фойдаланмоқдалар.

Маълумки, тунда ёритқич қаёқни кўрсатса, одамлар ўша ёққа қарайди. Одамларнинг қаёққа қараб, нимани кўришлари уни тутган кишининг хоҳишига боғлиқ бўлиб қолади.

Ҳозирги кунда инсонларга ўрнашиб олган ижтимоий тармоқларга тобелик ёшларнинг кундузларини “беҳуда тафаккур тунларига” айлантирди. “Фасебоок”, “Тwиттер”, “Телеграм” ва бошқа минглаб ижтимоий тармоқлар ўз сегменти (қавми)ни ажратиб олгач, уларнинг хулқларига ҳам эгалик қилишга ўтади. Нимани кўриш, эшитиш, қандай кийиниш, ташқи кўринишда кимга тақлид қилиш, қачон ва қаерда шай бўлишни ўргатмоқда.

Том маънода кимларнидир масофадан туриб бошқармоқда.

Глобал тармоқларда инсон маънавияти ва ахлоқига бутунлай ёт бўлган ва энг хатарли иллатларни ўз ичига олган “Оммавий маданиятни” сингдиришга уриниш кучаймоқда. Ёшларни худбин ва лоқайд кимсаларга айлантириш, ахлоқий бузуқлик ва зўравонликни тарғиб қилиш, бир жинсли никоҳ, зино, гиёҳвандлик, оилани муқаддас деб билмаслик, кўнгил истаган ишларни қилиш орқали “эркин бўлиш” каби зарарли иллатларни ёйишни асосий мақсад қилиб олган бу “маданият” жамиятдаги маънавий ҳаётни издан чиқаради, ёшлар ахлоқига жиддий таъсир кўрсатади.

Бундан бир аср муқаддам атоқли ўзбек маърифатпарвари Абдурауф Фитрат: “Кимки болаларни бадахлоқ қилиб тарбия этса, инсониятга катта душманлик қилган бўлади”, деган эди.

Ҳозир зулм ва истеъдод, террор ва бузғунчиликлар, ахлоқсизлик ва маънавий инқирозлар ҳар қачонгидан хатарли тус олмоқда. Ёшлар бундай шароитларда ҳар қачонгидан ҳушёр ва огоҳ бўлишлари, дўст киму, душман кимлигини яхши ажрата олишлари, ғанимлар фитнасига учрамасликлари, ёвуз кучлар қўлида қўғирчоқ бўлиб, диндошлари, миллатдошлари қотилига айланмасликлари зарур.

Хулоса ўрнида таъкидлаш зарурки, бугунги кунни интернетсиз тасавур қилиш қийин. Интернет узоғимизни яқин, оғиримизни енгил қилмоқда. Аммо аксарият ёшлар интернетни ҳамон беҳуда вақт сарфланадиган чексиз макон деб тушуниб, ўзининг гулдек умрини хазон қилмоқда. Ҳар бир нарсадан оқилона ва ўз меъёрида фойдаланайлик.

«Облиқ« жоме масжиди имом-хатиби                       Шарофхўжаев Х.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan