Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Вазифасини унутмаган ҳужайра ёхуд ҳайратда қолдирган қўллар (таъсирли ҳаётий ҳикоя)

Вазифасини унутмаган ҳужайра ёхуд ҳайратда қолдирган қўллар (таъсирли ҳаётий ҳикоя)

Касбим тақозосига кўра узоқ йиллар клиник таҳлил лабораториясида хизмат қилганман. Бир куни ҳузуримга келган беморнинг кафти ичида катта, юмшоқ шиш борлигини кўриб қолдим. Ниҳоятда ҳайратда қолиб сўрадим:

– Қўлийзга нима қилган?

Бемор аёл ҳайратимни кўриб кулди ва гапириб берди:

– Бир пайтлар ёш бўлганимда куйиб қолган эдим. Қўлимга қорнимдан тери кўчириб ўтказишди. Энди ёшим ўтиб қорнимга ёғ тўпланганда, қўлимда ҳам шу ҳолат юз берди-да.

Эй Роббим, Сен қорин терисига юклаган вазифангни у қачон бўлмасин, қаерда бўлмасин унутмабди. Биз, Аллоҳ таоло юксак тафаккур билан сийлаган инсонлар бир ҳужайрачалик бўлолмаймизми?!

Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Мен жинлар ва инсонларни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим” (Зориёт сураси 56-оят).

Шу воқеани ҳар сафар эслаганимда ўзимдан, амалларимдан уялиб кетаман. Хулоса ўзимиздан, тавфиқ Аллоҳдандир!

Ўртачирчиқ тумани бош имом-хатибининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси
Махсуда Хайдарова