Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / “ВАҚФ” хайрия жамоат фондининг «Мурувват карвони» Тошкент вилоятида

“ВАҚФ” хайрия жамоат фондининг «Мурувват карвони» Тошкент вилоятида

Барчангизга маълумки, “ВАҚФ” хайрия жамоат фонди ташкил қилингандан буён саховат ва меҳр-мурувват уйлари, касалхоналар, мактаб-интернатлар, ёрдамга муҳтож оилалар, боқувчисини йўқотган хонадонлар ва ногиронларга хайрия ёрдамларини кўрсатиб келмоқда. Ана шу хайрли ишларнинг давоми ўлароқ Фонднинг “Мурувват карвони” бугун Тошкент вилоятига ташриф буюрди.

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Зангиота” жоме масжидида кўмакка муҳтож 130 нафар оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, 20 кишига ногиронлик аравачаси ҳамда вилоятдаги барча масжид имом-хатибларига илм манбаи бўлмиш китоблар тақдим этилди.

Ушбу эзгу тадбирда иштирок этган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий ҳазрат Усмонхон Алимов, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Алимардон Қаршиев, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳдомла Турматов, “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқаруви раҳбари Искандар Халилов мамлакатимизда кам таъминланганларни ижтимоий муҳофаза қилиш борасида қилинаётган ишлар, ташкил этилаётган имкониятлар борасида сўз юритар эканлар, бундай хайрли, меҳр-мурувват улашувчи тадбирлар давомли бўлишини тилаб дуолар қилдилар.

Тадбир сўнгида ташриф буюрганлар учун дастурхон ёзилди. Ўз навбатида, тадбир иштирокчилари кўрсатилаётган эътибордан жуда мамнун эканликларини изҳор этдилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одам боласи вафот этгач, барча амаллари ундан узилади: фақат учта амалидан савоб келиб туради: садақаи жориядан, фойдаланиб туриладиган илмдан ва ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанддан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Уламоларнинг аксари ушбу ҳадиси шарифдаги “садақаи жория”дан жумласини “вақф” дея изоҳлашган. Чунки вақф қилинган мулкнинг ажри доимий равишда вақф қилган инсонга бориб туради.

Шундай экан, барча саховатпеша биродарларимизни Аллоҳ йўлида “вақф” қилишга чорлаб қоламиз. Зеро, сизнинг яхшилигингиз сабаб бир инсоннинг қалбида шодлик, юзида табассум пайдо бўлиши мумкин.