Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ўзини асраганни Аллоҳ сақлайди

Ўзини асраганни Аллоҳ сақлайди

Бугунги кунда дунёни ташвишга солаётган коронавирус инфекциясининг тарқалиши, унинг оқибатида ўлим ҳолати қайд этилаётгани ҳар бир инсонни хушёрликка, покликка, унинг олдини олиш тадбирини кўришга ундамоқда.

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев ҳам коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича халққа мурожаат қилди.

Дарҳақиқат, маълумотларга аҳамият берадиган бўлсак, бугунги кунгача 160 дан ортиқ мамлакатда коронавирус тарқалгани, касалланганлар сони 190 минг нафарга етгани, 7,5 минг ўлим ҳолати қайд этилгани ҳар бир кишини хушёр бўлишга чақиради.

Шу боис, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан бир қатор хайрия ишлари бошлаб юборилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жонлиқлар сўйилиб, гўштлари кам таъминланган оилалар, ёрдамга муҳтож кишилар, дуоси мустажоб инсонларга ва меҳрибонлик уйларига хайрия қилиш ишлари бошланди.

Имом-хатиблар ва имом ноиблари томонидан 20 март куни «Нажот сўраш» намозини адо этиб, ибодатлардан сўнг «Солатун ножия», «Солатун нория», «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил» каби дуолар, илтижолар қилинди.

Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакиллиги ҳам хайрли ишлар ва дуою тазаррулар адо этди. Хусусан, 20 март куни Тошкент вилоятида жами сўйилган қорамол 2 та, сўйилган қўй 52 та, нажот сўраш намози 3956 та, Солатан тунажжино 67352 та, Солатун нория 61260 та, фотиҳа сураси 35653 та, ихлос сураси 35947 та, Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил дуоси 2543 маротаба ўқилди.

Ўз навбатида, халқимизни мана шундай синовли дамларда жипс бўлиб, оила даврасида, фарзанду аржумандлар бирла зикр, истиғфор ва балони даф бўлиши учун дуода бўлишлари айни муддаодир. Дунё сабабият қонунлари асосида яратилган экан, ҳукуматимиз тавсия ва қарорларини эҳтиром қилмоғимиз лозим. Халқимизда «ўзини сақлаганни Аллоҳ сақлайди» деган мақол бор. Сабаблар билан муомала қилиш айни Мусаббибга нисбатан одобдир!

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan