Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ўзбекистонлик муслима рус тилини ҳаммадан яхши билади

Ўзбекистонлик муслима рус тилини ҳаммадан яхши билади

Ўзбекистонлик мактаб ўқувчиси Зарина Хисматуллина рус тили бўйича чет эл ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган XVI халқаро олимпиаданинг мутлоқ ғолиби бўлди. Бу ҳақда Пушкин номидаги институт матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу олимпиада ҳар йили икки йўналиш бўйича ўтказилади: рус тилини чет тили сифатида ўрганувчи болалар ва рус тилида таълим олувчи ўқувчилар учун. Бу йилги танловда Осиё, Европа, Американинг 30 мамлакатидан ташриф буюрган ўқувчилар ғолиб бўлди ва мукофотларни қўлга киритди.

Ўзбекистонлик Зарина Хисматуллинадан ташқари 2018 йилнинг мутлоқ ғолиблари сифатида Арманистон, Азарбайжон, Болгария, Литва, Молдавия, Польша, Словакия, Эстония, Жанубий Осетия вакиллари ҳам эътироф этилди.

Бир ҳафта давомида ўқувчилар рус тили бўйича ёзма ва оғзаки имтиҳонлар топширди, бундан ташқари, ҳар бир иштирокчи мамлаки бўйича лойиҳани тақдим этиши ва ҳимоя қилиб бериши лозим эди.