Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ўзбекистонлик муслима-модельер халқаро фейшн-шоуда ўзининг коллекциясини намойиш этади

Ўзбекистонлик муслима-модельер халқаро фейшн-шоуда ўзининг коллекциясини намойиш этади

Дубайда Dubai Modest Fashion Week модалар намойиши ўтказилади. Икки кун мобайнида дунёнинг энг яхши ислом стилистлари шариат қоидаларига мос келадиган ўз коллекцияларини намойиш этадилар.

Биринчи марта Ўзбекистонлик муслима-модельер Халқаро фестивалнинг иштирокчисига айланди. Дизайнер Дилноза Шамсутдинова Sugar Plum Couture шахсий маркасини тақдим этади. Муслима – дизайнер Ўзбекистонда ушбу соҳада мода замонга ҳамоҳанг тарзда ривожланаётганини кўрсатиб беради. Бебаҳо, ўзбекона матолардан бош кийими билан мутаносиб равишда яратилган мода намуналари ўзбек миллий модасини халқаро миқёсда акс эттиради.