Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ўзбекистонда жаҳон стандартларига мувофиқ “ҳалол” сертификатлари берилади

Ўзбекистонда жаҳон стандартларига мувофиқ “ҳалол” сертификатлари берилади

Ўзбекистон дунёнинг ривожланган ва йирик ривожланаётган мамлакатлари билан савдо-сотиқ алоқаларини фаол тарзда ривожлантирмоқда, ўзининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини халқаро бозорга етказиб беришни ташкиллаштирмоқда. Буларнинг бари қўшимча сифат сертификатларини олиш заруратини келтириб чиқазади.

ЎзАнинг хабар беришича, “Ўзстандарт” агентлиги томонидан янги “ҳалол” талабларига жавоб берадиган янги мувофиқлик сертификати ишлаб чиқилди. Бу “ҳалол” стандарти талаб этиладиган мусулмон мамлакатлари билан савдо-сотиқ алоқаларини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришда ўта муҳим эканлиги таъкидланди. Бундан ташқари, бу стандартларни жорий қилиш Ўзбекистонга келган сайёҳлар ва зиёратчиларга малакали хизмат кўрсатилишини таъминлайди. Шу сабабли “Ўзстандарт” агентлиги қошида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини, меҳмонхона хизматларини кўрсатишни сертификатлаш бўйича янги орган ташкил этилди ва маҳсулот ва хизматларга “ҳалол” сертификатини олиш бўйича талабномалар қабул қилинмоқда.

“Ҳалол” талабларига жавоб берадиган мувофиқлик сертификати атиги бир йилга берилади ва мана шу муддат давомида ҳам ташкилотда вақти-вақти билан текширувлар ўтказилиб турилади.

Таъкидлаш жоизки, 2018 йилнинг ноябрь ойида “Ўзстандарт” агентлиги Ислом мамлакатлари стандартлаш ва метрология институти (SMIIC) аъзоси бўлди. Шу муносабат билан янги стандарт барча 38 та SMIICга аъзо мамлакатларда ҳақиқий, деб топилади.