Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018 Тошкент вилояти босқичи “Зангиота” жоме масжидида кўтаринки руҳ, ўзгача шукуҳ билан ўтказилди. Мусобоқага ташриф буюрган Каломуллоҳга ошно, Қуръони Каримга муҳаббатли мухлисларнинг кўнгиллари мусобақа иштирокчилари ва зийнат қориларнинг тиловатлари сабаб шодликка, қалблари қувончга тўлди. Дилларга ажиб сакинат инди.
Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов барча иштирокчи қорию қориялар аслида ғолиб эканлигини таъкидладилар. Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018нинг Тошкент вилояти босқичи ўз ниҳоясига етди. Ҳаяжонли дамлар ортда қолди, узоқ ва қийин кечган мунозаралардан сўнг ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Марҳамат, улар билан танишинг:
18-25 ёшдаги қорилар ўртасида ҳифз йўналиши бўйича:
1-ўрин – Обидов Аббосхон Саидмурад ўғли
2-ўрин – Холматов Муҳаммадсобир Рустамжон ўғли
3-ўрин – Искандаров Шомуҳаммад Шоюсуф ўғли
26-40 ёшдаги қорилар ўртасида ҳифз йўналиши бўйича:
1-ўрин – Хошимов Аслхон Хусанхон ўғли
2-ўрин – Эргашев Абдухалил Махмуджонович
3-ўрин – Алимов Аброр Абзалжонович
Қуръон мусобақасининг 18-25 ёшдаги қорилар ўртасида тиловат йўналиши бўйича совриндорлари:
1-ўрин – Юнусов Файзулло Нурмухаммад ўғли
2-ўрин – Муродов Раҳматуллоҳ Неъматжон ўғли
3-ўрин – Нуриллаев Абдуманноб Тоштемир ўғли
26-40 ёшдаги қорилар ўртасида тиловат йўналиши бўйича:
1-ўрин – Сайдалиев Мухаммад Али Мўминжон ўғли
2-ўрин – Хасанов Сиявуш Рахматуллаевич
3-ўрин – Тожиназаров Саидкамол Мамарасулович
18-25 ёшдаги қориялар ўртасида ҳифз йўналиши бўйича:
1-ўрин – Лутфуллаева Розияхон Сайфулла қизи
2-ўрин – Мираҳмадова Мадинабону Мирхайдар қизи
26-40 ёшдаги қориялар ўртасида ҳифз йўналиши бўйича:
1-ўрин – Масидиқова Ўғилой Саидакбар қизи
2-ўрин – Фахриддинова Мунисхон Абдухасановна
Қуръон мусобақасининг 18-25 ёшдаги қориялар ўртасида тиловат йўналиши бўйича совриндорлари:
1-ўрин – Муллахонова Дилдора Нематжоновна
2-ўрин – Соқиева Мутриба Сахабиддинзода
3-ўрин – Абдусатторова Зайнабхон Умид қизи
26-40 ёшдаги қорилар ўртасида тиловат йўналиши бўйича:
1-ўрин – Тургунбаева Буойша Абдулбориевна
2-ўрин – Маликова Насиба Акмалджоновна
3-ўрин – Аленова Наргиса Абдуллаевна
Барча совриндорларни чин кўнгилдан муборакбод этамиз!