Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилди

Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон билан музокара ўтказди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати маълум қилди.
Учрашувда Ўзбекистон-Туркия кўп қиррали шериклигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Амалий ҳамкорликнинг устувор лойиҳаларини илгари суриш борасидаги фаол саъй-ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олинди.