Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 сентябрдаги БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқларига бағишланган тадбир

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 сентябрдаги БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқларига бағишланган тадбир

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 сентябрдаги БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқларида кўтарилган диний, сиёсий, ижтимоий ва яна бошқа кўплаб соҳаларга оид масалалар аҳамиятини ёритиб беришга қаратилган учрашув ташкил этилди. Учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси А.Турсунов, “Махсус тарғибот гуруҳи” аъзоси Ш.Насимов, Тошкент вилояти бош имом – хатиби Х.Турматов, вилоят ҳокими ўринбосари А.Қаршиев ҳамда вилоятда фаолият олиб бораётган барча имом-хатиблар иштирок этишди.

Сўзга чиққанлар Юртбошимизнинг нутқларида кўтарилган масалаларнинг аҳамиятини атрофлича ёритиб бердилар, шунингдек, мазкур масалалар борасида имом-хатиблар олдида турган вазифалар ҳақида алоҳида тўхталдилар.