Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ўзбегимдан Ислом дини санъатининг халқаро онлайн кўргазмаси

Ўзбегимдан Ислом дини санъатининг халқаро онлайн кўргазмаси

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Буюк Британиянинг Буюк Британиянинг Лестер университетида ижтимоий фанлар халқаро фестивали ташкил этилди. Унда Севара ИБРОҲИМ лойиҳаси асосида ўз кўргазмалари билан иштирок этган ватандошларимиз Ўзбекистон қаердалигини деярли эшитмаган, Ислом дини нималигини деярли билмаган Британия, Италия, Франция, Малайзия ҳатто Филипин оролларидан онлайн ташриф буюрган юз нафардан ортиқ вакилларни ислом дининг қадриятлари нақадар гўзаллиги ва миллий маданиятимизни қанчалик бой эканлиги билан лол қолдиришди.

Тақдим этилган кўргазмалар орасида араб хаттотлик санъатида маҳорати юксак бўлган хаттот Шейхахоним AБДУЛЛАЕВА қўллари ила оққа кўчирилган Қуръони карим оятлари ҳамда ислом оламининг буюк ва бетакрор олими Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг ҳадис тўпламларидаги руҳий тарбияга молик ҳадислар кўргазмаси, улардаги маъно ва иршодларни инглиз тилида изоҳлаб берилиши кузатувчилар диққатини тамомила ром айлади.

Машҳур ҳужжатли фильмлар бўйича кинорежиссёр, асли Лос Aнджелеслик, ҳозирда Буюк Британияда фаолият юритиб келаётган Овидио (Aбдулатиф) Салазар кўргазмага шундай таъриф берди:

Куни кеча очилган Бухорий: Ислом санъати кўргазмаси” тадбирига мени таклиф қилганингиздан минг бора миннатдорман. Унда иштирок этган рассомларнинг ниҳоятда истеъдодли ва хилма-хиллиги мени жуда ҳам юксак даражада ҳайратга солди. Уларни Имом Бухорий тўпламидаги ҳадисларга бадиий ифода беришлари жуда ҳам ажойиб чиқиш бўлди. Мана буни ҳақиқатдан ҳам илҳомбахш кўргазма дейилса бўлади. Негаки улар ўз кўргазмалари ва чиқишлари билан Ислом дини ҳақиқатдан ҳам илм, руҳий тарбия, гўзал хулқ ва тинчлик анъаналарини илгари суришини намойиш этди”.

Эслатиб ўтамиз, кўргазма Dacore IT, Буюк Британиянинг Лестер университети ҳамда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий ҳалқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ва Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди.

Манба: islamicart.imamalbukhari.org

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan