Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ўз жонига қасд қилишнинг олдини олувчи вазирлик

Ўз жонига қасд қилишнинг олдини олувчи вазирлик

Буюк Британияда дунёда биринчи марта суиқасднинг олдини олиш бўйича вазирлик ўз фаолиятини бошлади. Тереза Мэй ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш билан шуғулланувчи вазирни тайинлади. Ушбу вазирликни Жаклин Дойл-Прайс бошқарадиган бўлди. The Guardian газетасининг ёзишича, мамлакат ҳукумати шу йўл билан қийин вазиятларда фуқаролар кўпроқ ёрдам сўраб мурожаат қилишлари таъминланишига умид қилишмоқда.

Британиянинг бош вазири Тереза Мэй ҳам ушбу янги вазирлик ташкил этилишини қўллаб қувватлади, чунки қиролликда кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, ўз жонига қасд қилиш миқдори юқорилигича қолмоқда.

Берилган маълумотларга кўра, Буюк Британияда 2017 йилда 5821 киши ўз жонига қасд қилиб, вафот этган. Суиқасд 45 ёшгача бўлган эркаклар ўлимининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади.