Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Қувончли “Аллоҳу Акбар”и учун мусулмон жаримага тортилди

Қувончли “Аллоҳу Акбар”и учун мусулмон жаримага тортилди

Швейцариянинг Шаффхаузен шаҳри полицияси эски дўстини кўчада учратиб қолиб, хурсанд бўлиб кетганидан баланд овозда “Аллоҳу Акбар” деб хайқириб юборган мусулмонни жаримага тортди.

The Week нашрининг ёзишича, асл турк миллатига мансуб бўлган Орхан билан ана шундай ёқимсиз воқеа содир бўлди. Мусулмонлар учун одатий бўлган иборани эшитган полициячилар, дарров Орханни қуршаб олишди ва унинг бу сўзларни айтиш сабабини аниқлашга киришишди.

Орхан Ислом оламида бу сўзлар хурсандчилик ва маъқуллаш маъносида қўлланилишини тушунтиришга уринишига қарамай, ундан “жамоат тартибини бузиш”да айбланиб, 178 евро миқдорида жарима ундирилди.

Мухбирлар билан бўлган суҳбатда мусулмон туғилганидан буён Европада яшашини, шу кунга қадар бундай ҳолатга тушмаганини ва асл тинчлик дини бўлган Ислом ҳақида бундай фикрда эканликлари жуда аянчли эканлигини таъкидлади.