Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Қутб минораси

Қутб минораси

Қутб минораси деб ном олган бу архитектура ёдгорлиги Ҳиндистонда бир неча асрлар давомида мусулмон ҳукмдорлари томонидан қурилган энг баланд минора бўлиб, унинг баландлиги 72 м.ни ташкил этиб, тўлиқ пишиқ ғиштдан қурилган. Минора Деҳли (Меҳраули майдони)да жойлашган бўлиб, Деҳли султонлигининг бир нечта ҳукмдорлари томонидан қурилган. Ҳиндистоннинг илк ҳукмдори Қутбиддин Ойбек 1193 йил Афғонистоннинг Жамъ минорасидан руҳланиб минора қурдира бошлади, бироқ, фақатгина пойдевор қисмини қуришга муваффақ бўлди.  Унинг вориси Элтутмиш эса пойдевор устига яна уч қават қурдирди. 1368 йили Феруз шоҳ Туғлуқ эса бешинчи ва сўнгги қаватни қуриб битирди.

Минора ташқи кўринишидан меъморий услубининг ривожланишини кўриш мумкин. Миноранинг асосий вазифаси – “Қувватул Ислом” (Исломнинг қудрати) яьни  намозхонларни ибодатга чақириш бўлсада,  шаҳарни мудофаа қилиш ва атрофни назорат қилиб туриш учун ҳам фойдаланилган. Тарихшуносларнинг тахминича, минора илк турк султони Қутбиддин Ойбек шарафига номланган. Бошқа бир тахминга кўра, Ҳиндистонга кўчиб ўтиб, Акбаршоҳнинг мурувватига сазовор бўлган Қутбиддин Бахтиёр Кокийга нисбат берилади.

 Машриқ Машъали ўқув маркази ўқитувчиси  
    Абдулҳаким Мухтор ўғли 

[carousel-horizontal-posts-content-slider]