Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ЎРТА ОСИЁДАГИ ЭНГ ЙИРИК МАСЖИД

ЎРТА ОСИЁДАГИ ЭНГ ЙИРИК МАСЖИД

Қирғизистон пойтахти Бишкекда Ўрта Осиёдаги энг йирик масжид қурилиши якунланди. Масжид бир вақтнинг ўзида 20 минг намозхонларни сиғдира олади. Харажатларнинг бир қисми Туркия дин жамғармаси томонидан қопланганлиги маълум қилинди. Усмонлилар услубидаги масжид қурилиши 2012 йилда бошланган эди. Унинг майдони – 7,5 минг квадрат метр. Масжиднинг тўртта 70 метр баландликдаги минораси бор. Мажмуа ўз ичига бевосита масжид, мажлислар зали, масжид қошидаги курслар учун бино, шунингдек автомобиллар учун турар жой ва фонтанни олади.