Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ўрта ер денгизига ғарқ бўлаётган мигрантлар

Ўрта ер денгизига ғарқ бўлаётган мигрантлар

Охирги 4 кун ичида Ўрта ер денгизида 100 га яқин қочоқлар ҳалок бўлишди, улардан 26 нафари Нигериялик аёллар, дея хабар беради БМТ.

Женевада бўлиб ўтган матбуот анжуманида Халқаро миграция ташкилоти вакили Жоэл Миллманнинг берган маълумотига кўра, 34 та тана қайта тикланган, 50 нафар киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

“Бу кунларда қутқарилган мигрантларнинг асосий қисми Ғарбий Африка фуқаролари бўлиб, улардан ташқари, бошқа миллат вакиллари: бангладешликлар, мисрликлар, суданликлар, марокашликлар, сурияликлар ва ливияликлар ҳам бор”, – деди Миллман.

Резина қайиқнинг чўкиши оқибатида 23 нафар нигериялик қизларнинг танаси Ливия қирғоқлари яқинидан топилди. Бу қайиқдан 64 та киши қутқариб олинди ва тирик қолганларнинг сўзларига кўра, унда жами 140 нафарга яқин инсонлар бўлган. Шу сабабли 50 та мигрантнинг тақдири ҳануз маълум эмас, деди Миллман.

Бошқа бир қутқарув операцияси мобайнида 139та мигрантларни олиб ўтаётган қайиқдан уч нафар нигериялик аёлларнинг жасади топилган, маълумотларига қўшимча қилади Миллман.

“Фақат қизлар ва аёлларнинг жасадларига дуч келиниши туфайли бу ўлим сабабларини ўрганиш мақсадида тафтиш ўтказишга қарор қилдик”, – деди Миллман.

Халқаро миграция ташкилотининг Ўрта ер денгизи бўйича Мувофиқлаштирувчи бюроси директори Федерико Сода шундай дейди: “Бу қиз ва аёллар жинсий йўлда фойдаланиш учун одам савдоси қурбонлари бўлганлигининг эҳтимоли катта. Биз охирги 3 йилда нигериялик аёл-қизларнинг Италияга келиши ортганлигига гувоҳ бўлаяпмиз. Бу кўрсаткич 2014 йилда 1500тани ташкил этган бўлса, 2016 йилда 11000дан ортиқроқ аёл мигрантларнинг келиши кузатилган. Ачинарлиси шундаки, булар асосан ёш аёллар, кўп ҳолларда эса 18 ёшга тўлмаган қизлардир”.

БМТнинг маълумотига кўра, 2017 йилда Европага 154 609 нафар мигрант ва қочоқлар кириб келган.