Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ўрта ер денгизида ҳалок бўлаётган мигрантлар

Ўрта ер денгизида ҳалок бўлаётган мигрантлар

Бу йил Ўрта ер денгизи орқали Европага ўтмоқчи бўлган 2 минг нафар мигрантлар ҳалок бўлди. Халқаро миграция ташкилотининг маълумотига кўра, Ўрта ер денгизи орқали Европа қирғоқларига етиб борган мигрантлар сони йил бошидан бери шу кунга қадар 100 мингдан ошиб кетди, 2 мингга яқини эса йўл давомида ҳалок бўлди.

Халқаро миграция ташкилотининг матбуот котиби Жоэл Миллманнинг баёнотида 50 мингга яқин мигрантлар Испания, 27 мингтаси Грецияга ва 22 мингтаси Италия қирғоқларига етиб борганлиги таъкидланади.

Милманнинг сўзларига кўра, бу йил Ўрта ер денгизида 1989 нафар мигрант ўз ҳаёти билан видолашди. Ўтган йилнинг мана шу даврида умумий мигрантлар сони 155 мингтани, ҳалок бўлганлар эса 2960тани ташкил этган эди. Шунингдек, Миллман Италияга келувчи мигрантларнинг сони кескин камайиб кетганига эътибор қаратди, ўтган йили у ерга 114 минг қочоқ келган эди.

Қочоқлар бўйича БМТ Олий комиссариати матбуот котиби Чарли Якслининг маълумот беришича, бу ҳафтада Испания қирғоқларида кема ҳалокатга учраши натижасида 13 киши вафот этди.

Яксли Ўрта ер денгизи охирги йилларда мигрантлар учун энг хавфли денгизга айланганлигини таъкидлаб, жаҳон ҳамжамиятини фожиали ҳолатларнинг олдини олиш бўйича чораларни кўришга чақирди.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan