Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ЎРТА АСРЛАРГА ОИД МАСЖИД ТОПИЛДИ

ЎРТА АСРЛАРГА ОИД МАСЖИД ТОПИЛДИ

Археологлар томонидан Одесса яқинидаги Белгород – Днестровкой қалъаси ҳудудида амалга оширилган қазишма ишлари натижасида 1520 йилдан ҳукмронлик қилган Усмонлилар сулоласининг буюк султони Сулаймон Қонунийнинг бобоси томонидан қурилган масжид харобалари топилди.

Экспедиция қатнашчисининг сўзларига кўра, масжид тахминан султон Боязид II – Роксалананинг (Хуррам султон)эри Сулаймон Қонунийнинг бобоси – томонидан қурилган. Ҳозирга қадар олимлар томонидан масжид пойдеворлари ва пастки қисми қолдиқлари аниқланди. Унинг пойдеворлари 1484 йил августдаги қалъанинг машҳур турк қамалидан олдин мустаҳкам қилиб қурилганлиги маълум бўлди. Ҳозирда қурилманинг шимоли – шарқий қисмида қазишма ишлари давом этмоқда, археологлар масжидга кириш қисмини ҳам аниқлашга умид қилишмоқда. Таъкидлаш жоизки, ўрта асрлардаги шаҳар учун масжид биноси етарлича муҳташам. Унинг майдони тахминан 400 квадрат метрни ташкил этган.