Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ҚУРЪОННИ ВИРУС ДЕБ АТАГАН РУҲОНИЙ УСТИДАН ИШ ҚЎЗҒАТИЛДИ

ҚУРЪОННИ ВИРУС ДЕБ АТАГАН РУҲОНИЙ УСТИДАН ИШ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Афстралия Баптист Озодлик черкови руҳонийси Кейт Пайперни текшириш ишлари бошланди. Бунга сабаб, унинг ваъзларидан бирида Қуръонни “мусулмонлар онгини заҳарловчи вирус” деб атаганлигидир.

Ислом динини танқид қилган руҳоний, ўзининг мурожаатини Youtubeда эълон қилган. Ролик кўплаб интернет-фойдаланувчиларнинг эътирозига сабаб бўлди, шу жумладан, мусулмон бўлмаганларнинг ҳам. Аҳамиятлиси шундаки, руҳоний нафақат исломни, балки кўп маданиятлиликни ҳам танқид қилди, унинг фикрига кўра, бу сабаб “болалар мусулмон бўлиб қолар” экан. Бир неча киши Австралиянинг таълим вазирлигига шикоят билан мурожаат қилди, чунки Баптист Озодлик черкови мамлакатдаги мактаблар учун дин бўйича қўлланмалар чиқазиш билан шуғулланади. Фаолларнинг фикрига кўра, бундай исломофоб фикрларни тарқатувчи диний ташкилотларга мактаб таълимига аралашувига ижозат берилмаслиги керак.