Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Қуръон / Қуръонда жаннат аёлларининг васфи

Қуръонда жаннат аёлларининг васфи

 وَبَشِّرِ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ أَنَّ لَهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ كُلَّمَا رُزِقُوا مِنْهَا مِنْ ثَمَرَةٍ رِزْقًا قَالُوا هَذَا الَّذِي رُزِقْنَا مِنْ قَبْلُ وَأُتُوا بِهِ مُتَشَابِهًا وَلَهُمْ فِيهَا أَزْوَاجٌ مُطَهَّرَةٌ وَهُمْ فِيهَا خَالِدُونَ

“(Эй Муҳаммад,)  иймон келтирган ва яхши ишлар қилган одамларга хушхабар берингки, уларга остидан анҳорлар оқиб турувчи жаннатлар бордир. Уларга жаннат меваларидан ризқ қилиб берилганида: «Бу меваларни аввал ҳам еган эдик-ку!» дейишади. Зеро, бир-бирига ўхшаш мевалар ва покиза хотинлар берилади ҳамда улар жаннатда абадий қолишади(Бақара сураси 25-оят)

Аллоҳ таоло ушбу ояти Каримада жаннатдаги бахтли ҳаёт ва ундаги анҳорлару, алвон меваларни,  ҳайз ва нифос каби зоҳирий нопокликлардан, бадхулқлик ва итоатсизлик каби ботиний айблардан пок бўлган покиза жуфти ҳалолларни ва ҳеч қачон тугамайдиган гўзал ҳаёт бардавом бўлиши ила жаннат аҳлининг кўзлари қувонишининг хабарини беради.

 وَزَوَّجْنَاهُمْ بِحُورٍ عِينٍ

Мана шундай! Яна, Биз уларни тиниқ ва кенг кўзли ҳурларга уйлантирурмиз (Духон сураси 54-оят).

Араб тилида “Ҳур” сўзи “ҳаврони” кўплиги бўлиб, ёш ўспирин гўзал қиз, қордек оппоқ, кўзлари қоп қора чиройли, истараси иссиқ, жозибали қиз деган маънони ифодалайди.

Уларнинг сифати тафсир китобларда: гўзал юзли, кўзлари чиройли ва кенг солиҳа, аёллардир дея келтирилади.

وعندهم قاصرات الطرف أتراب 

Уларнинг олдиларида кўзлари (боқишда) чекланган (ёш ва ҳуснда) тенгқур (қиз)лар бўлур (Сод сураси 52-оят).

Тафсири Табарийда, ушбу ояти Карима қуйидагича шарҳ қилинган.

Аллоҳ таоло ўзи мукаррам қилган тақводор бандалари учун Адн жаннатларини маскан қилиб бериши ва унда кўзлари фақат эригагина чекланган, эридан бошқасига қиё ҳам боқмайдиган, қалблари ҳам кўзлари ҳам эрларига боғланган ёш ва ҳуснда тенгқур қизларни мукофот қилиб беришини баён қилади.

 

Тошкент тумани “Холмуҳаммад ота” жоме

масжиди имом-хатиби Авазхўжа Бахромов

манбалар асосида тайёрлади