Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Қуръон тиловати ва тажвид илми ўқув семинарининг навбатдаги ҳафталиги бошланди

Қуръон тиловати ва тажвид илми ўқув семинарининг навбатдаги ҳафталиги бошланди

Куни кеча Тошкент вилояти имом-хатиблари даврасида ташкил этилаётган Қуръон тиловати ва тажвид илми ўқув семинари ўзининг навбатдаги ҳафталигини бошлади.
Айни дамда ушбу ўқув семинар ҳафталиги Бекобод шаҳар «Оқ масжид» жоме масжидида Бекобод шаҳар ва туман имом-хатиблари иштирокида бўлиб ўтмоқда.

Унда Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси устоз Зафар қори МАҲМУДОВ имом-хатибларнинг Қуръон тиловати ва тажвид илмига оид маҳоратларини кўрикдан ўтказиб, маҳоратларини юксалтирмоқда.

Ўтган ҳафталикда иштирок этган имом-хатиблар ўз таассуротларини ифода этар эканлар унда жумладан «Биз бир неча йиллардан буён таскин топиб юрган Қуръон ва тажвид илмига оид билимларимиз аслида ҳар дам маҳоратни ошириб боришни талаб этадиган билим экан. Семинар жараёнида Қуръон тиловатини ҳудди алифбодан бошлаб ўргангандаги завқ ва ҳаловатларимиз янгидан жўшқинланди…», дея ушбу семинарнинг нақадар юксак аҳамият касб этганини алоҳида таъкидлаб ўтдилар ва ушбу хайрли ишни ташкил этган ва унга яқиндан кўмак берган Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Тошкент ислом институти Раҳбариятига, вилоят вакиллиги ҳамда вилоят ҳокимлигига ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар.

Тошкент вилоят вакили Х.Турматов

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan