Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ҚУРЪОН ОЯТЛАРИНИ АЙТА ОЛАДИГАН ҚЎҒИРЧОҚ

ҚУРЪОН ОЯТЛАРИНИ АЙТА ОЛАДИГАН ҚЎҒИРЧОҚ

БААлик тадбиркор аёл қизалоқларга Қуръонни ўргатишга кўмаклашувчи қўғирчоқ ишлаб чиқара бошлади, дея хабар беради Emirates Woman.

Самира Амарир ўзининг икки ёшли қизи учун кўриниш жиҳатидан ислом қонунларига зид бўлмаган қўғирчоқ қидиради. Истагидаги қўғирчоқни топа олмагач, янгича кўринишдаги, муслима қизалоқлар учун мўлжалланган қўғирчоқни ишлаб чиқиш ғояси пайдо бўлади. У ишлаб чиқараётган қўғирчоқнинг энг аҳамиятли тарафи шундаки, у Қуръони Карим оятларини айта олади, бу эса қизалоқларга ёшлигиданоқ Қуръон оятларини ўрганиб бориш имконини беради.