Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Қуръон мўъжизаларига доир конференция

Қуръон мўъжизаларига доир конференция

Бағдоддаги Уммул Қуръа масжидида Қуръон мўъжизаларига доир конференция бўлиб ўтди. У Ироқ суннийлари бошқармаси томонидан ташкил этилди. Илм мажлисида турли мусулмон ўлкаларининг юздан ортиқ Қуръон бўйича уламолари иштирок этди.

Икки кунлик конференция қатнашчилари орасида Қуддус муфтийси шайх Акром Сабрий, Ал-Азхар вакили шайх Муҳаммад Вассам ва машҳур Қуръон билимдони Заклул Нажжорлар бор эди.

Шунингдек, маданият ва исломий алоқалар бўйича Эрон делегацияси ҳам иштирок этди.

Муҳокама қилинган мавзулар Қуръоннинг тиббиёт, фалаккиёт, геология ва гуманитар фанларга доир мўъжизалари ҳақида бўлди.