Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ҚУРЪОН БОҒИ

ҚУРЪОН БОҒИ

Яқин кунларда Дубайда ажойиб ғояга асосан барпо этилган боғ очилиши кутилмоқда. У мусулмонларнинг муқаддас китоби – Қуръони Каримга бағишланади. Боғдан муқаддас китобда битилган воқеа – ҳодисаларни тушунтиришга мўлжалланган экспонатлар ўрин эгаллайди. Боғга ташриф буюрувчилар, шунингдек, Қуръонда тилга олинган мева, сабзавот ва зираворларнинг илмий ва тиббий фойдалари ҳақида ҳам маълумотга эга бўлишлари мумкин. Мисол учун, анжир, банан, зайтун, маккажўхори, саримсоқпиёз, қовун, бодринг, занжабил, зира, ясмиқ(чечевица) ва бошқалар. Бундан ташқари, у ердан “Исломий боғ”, йирик гулхона, саҳро воҳаси ва Испаниянинг жанубидаги машҳур андалус боғлари услубида барпо этилган майдон ўрин эгаллайди. Боғ очилишининг аниқ санаси ҳали эълон қилингани йўқ.