Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / ҚУРИГАН ДАРАХТ

ҚУРИГАН ДАРАХТ

Боғбон парваришлаб юрган боғидаги қуриб қолган дарахтни чопиш учун болтаси билан дарахт олдига борди. Қуриган дарахт ёлвориб:

– «Эй мард инсон! Менинг ҳеч бир айбим бўлмагани ҳолда, нима учун энди мени чопиб ташламоқчисан?» – деди. Боғбон:

– «Сенинг қуриб қолишинг, сен учун етарли айбдир», – деди. Дарахт:

– «Кўриб турганингдек тўппа тўғриман, эгри-букри эмасман. Тўғрилигим учун мени кечир!» – деди. Боғбон:

– «Кошки эди эгри-букри, аммо ёш бўлганингда эди. У вақтда кучли қувватли бўлар эдинг. Қуриб қолмаган бўлар эдинг. Ердан олаётган сувинг билан ҳаёт топган бўлар эдинг. Сенинг уруғинг яхши эмас экан. Аслинг бузуқ эканки, гўзал бир дарахт бўлолмабсан. Қуриб қолганинг учун ҳам гўзал бир дарахтнинг шоҳи билан сени пайванд қилиб, гўзаллаштиришни имкони йўқ. Бу боғдан чопилишга маҳкумсан!» – деди… (“Ҳазрати Мавлоно Румийнинг Маснавийларидан ҳикоялар”)

 Дарахтлар яхши, мазали мева беришлари учун пайванд қилинадилар.

Аллоҳ таоло айтади: «Сиз ўзингизни эрта-ю кеч Парвардигорларининг юзини – розилигини истаб, У зотга дуо-илтижо қиладиган зотлар билан бирга тутинг!» (Каҳф сураси, 28-оят).

Инсонлар ҳам гўзал ахлоқларни қўлга киритишлари учун, Аллоҳнинг дўстларининг кўнгилларига пайванд этилишлари лозимдир.

Пискент тумани бош имом-хатиби
Зайнилобиддинхон Қудратов

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan