Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Унутилмас жасоратлар

Унутилмас жасоратлар

Республикамизда 9 Май – Хотира ва қадрлаш куни деб эълон қилинганлиги барчамизга маълум. Бугун биз тинч ва осойишта замонда яшашимиз учун ота-боболаримиз, юртимизнинг жусур ўғлонлари жон фидо қилган. Уларнинг хотирасини ёд этиш, эҳтиром кўрсатиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Ана шу мақсадда, Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар томонидан Иккинчи жаҳон урушида қатнашиб, ғалабага ҳисса қўшган, шунингдек, Ватанимиз мустақиллиги учун жонини берган мард ўғлонлар ҳамда кекса нуронию беморларнинг ҳолидан хабар олиш учун хонадонларига ташриф буюриб, совға саломлар улашилмоқда.
Бу, албатта, уларга кўтаринки руҳ, яхши кайфият ҳадя этмоқда. Шу сабаб юзларида мамнунлик ва табассум, қўллари эса самимий ва холис дуоларга очилган.
Кўрсатилаётган эҳтиромнинг гувоҳи бўлиб, нуроний отахону онахонларнинг ҳаёт йўлларига оид ҳикояларини тинглар экансиз, ҳар биримизнинг қалбимиздан, шубҳасиз, “Жасоратлар унутилмайди, хотира абадий қолади”, деган туйғу ўтади.