Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Ҳадис / Уммат учун эзгуликни билиб берган саҳоба

Уммат учун эзгуликни билиб берган саҳоба

Вобиса ибн Маъбад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келдим:

Сен эзгулик хусусида сўрагани келдингми? – дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

– Ҳа! – деб жавоб бердим.

– Қалбингдан сўра! – дедилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам – Нафсинг ва қалбинг хотиржам бўлган нарса эзгуликдир. Одамлар фатво бераверсалар ҳам ичингни ғаш қилиб, кўнглингга ўрнашмаган нарса гуноҳдир (Аҳмад ва Доримий ривоятлари).

Ибн Ҳажар Ҳайтамий айтадилар: “Мазкур ҳадис Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қисқа сўзларда улкан маъноларни ифодалашларига ёрқин мисолдир. Зеро, эзгулик калимаси барча хайрли ишлар ва яхши хислатларни ўз ичига олади”.

Гуноҳ калимаси эса жами катта-кичик ёмон амаллар ва одатларга тегишлидир. Шу боис, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яхшилик билан гуноҳ калималарини бир-бирига зид атамалар сифатида келтирдилар.

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти
талабаси Шамсиддинхўжа Сулаймонов