Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Ислом тарихи / УМАР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ ДАВРИДАГИ ҚАДИМИЙ МАСЖИД

УМАР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ ДАВРИДАГИ ҚАДИМИЙ МАСЖИД

Саудия Арабистонининг шимоли – ғарбида ал – Жуф вилоятида Умар ибн Хаттоб ҳалифалиги даврида қурилган масжид сақланиб қолган.

VII асрга оид қадимий ёдгорликнинг меъморий кўриниши Араб яриморолида исломнинг шаклланиши давридагига мос дастлабки кўринишини йўқотмаган. Унинг қурилиши Мадинадаги Масжидун Набавийга ўхшашиб кетади.

Ал – Жуфдаги масжид ҳижрий 16 – йилда  Қуддус ҳалифалик таркибига кирганда, Умар ибн Хаттоб эса Мадинадан Қуддусга шаҳарнинг калитини олишга келган пайтда қурилганлиги маълум қилинади.

Масжиднинг узунлиги 33, кенглиги 18 метр. Минорасининг узунлиги 13 метр бўлиб, тўрт қаватдан ташкил топган, ҳар қаватида ойна жойлаштирилган.