Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Умар ибн Абдулазизнинг заковати

Умар ибн Абдулазизнинг заковати

Аввало, Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳда яққол кўриниб турадиган нарса илмга бўлган кучли ҳирс ва одобга бўлган рағбат эди. Отаси Миср волийси бўлган. Балоғатга ҳали етмасдан ёш ўспирин пайтидаёқ илм сафарига чиқишни хоҳлади ва “Эй отажон, эҳтимол  мени Мадинага юборишингиз, у ердаги аҳли фуқаҳоларини суҳбатларида ўтиришим, уларни ўзимга ўрнак деб билишим менга ҳам сизга ҳам манфаатлироқ бўлар” деди. Отаси уни Мадинага жўнатди. У ерда Қурайш машоихлари суҳбатларига қўшилди. Ёшларидан эса ўзини тортарди. Мисрдан унга отаси юборган нарсалар келиб турарди. Келган нарсаларни машоихларга тақсимлаб берарди. Ёш бўлишига қарамай шаҳар аҳли орасида ўзининг илми ва заковати билан машҳур бўлди. Қурайш йигитлари унга ҳасад қилар эди. Уни олдига ўтириб, “Қандай тонг оттирдинг, эй Абу Ҳафс?” деб сўрасалар, у “Ўзимга ва бекорчи гап сўзларга муҳлат берган ҳолда”, деб жавоб берди. Унинг бу гапи Мадинада машҳур бўлиб кетди. Ҳатто, бу ҳақда унинг отасига ҳам мактублар ёзилди.

Отаси вафот этганда Абдулмалик унга ҳабар юборди. Уни ўз болаларига қўшиб қўйди. Фарзандларининг аксаридан уни устун қўяр эди. Шундай қилиб уни қизи Фотимага уйлантириб қўйди.

Араб тилидан Тошкент вилояти Оҳангарон тумани “Абдуқаҳҳор Махсум” жоме масжиди имом хатиби Нусратуллаев Абдулбосит таржимаси.