Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Улуғ имом

Аҳмад ибн Ҳанбал Абу Абдуллоҳ (Бағдод 780 – 855) – илоҳиётчи олим, суннийликдаги ҳанбалийлик мазҳабининг асосчиси ва имоми. Отаси Хуросонлик бўлиб, Аҳмад ибн Ҳанбал туғилишидан бир оз аввал оиласи билан Бағдодга кўчиб ўтган. Аҳмад ибн Ҳанбал ўсмирлигиданоқ ҳадис ва фиқҳни ўргана бошлади. Замонасининг йирик уламолари, жумладан, Абу Юсуф ва аш-Шофиъийлар билан мулоқотда бўлди. 816 – 833 йилларда Бағдодда мударрислик қилиб, фиқҳ илми билан ҳам шуғулланди. Аҳмад ибн Ҳанбал анъанавий суннийликни ҳимоя қилган, муътазилийларга қарши курашган.

Аббосий халифалар: Маъмун (813 – 833), Муътасим (833 – 842) ва Восиқ (842 – 847) лар даврида муътазилийлар оқими таълимоти расмий эътиқод сифатида эътироф этилгач, Аҳмад ибн Ҳанбал мансуб бўлган анъанавий Ислом тарафдорлари таъқиб остига олинган эди. Аслида анъанавий Ислом уламолари ва муътазилийлар ўртасидаги баҳс бир асрдан (халифа Ҳишом (724 – 743) давридан) бери давом этиб келар, улар Ислом умматининг парчаланишида бир-бирини айбларди. Маъмун ана шу баҳсга барҳам бериш, муътазилийларнинг бир неча ақидалари ва айниқса, қўрғоннинг яратилганлиги (яъни Аллоҳ томонидан яратилгани, бунга Муҳаммад ҳам дахлдорлиги) ҳақидаги фикрни қарор топтириш мақсадида 833 йил махсус ҳайъат тузди ва барча уламоларни имтиҳон қилдирди. Бу ақидаларни қабул қилмаган дин арбоби қўрғонни Аллоҳ билан бир даражага қўювчи мушрик, яъни кўпхудолик тарафдори деб эълон қилинар ва шунга яраша жазога тортиларди. Ўз фикрларидан қайтмаган бир неча уламо қатори Аҳмад ибн Ҳанбал 2 йил зиндонда ётди. Озодликка чиққач, умрининг охиригача диний-сиёсий фаолиятини давом эттирди. Пировардида имтиҳон кутилган натижа бермади ва анъанавий Ислом тарафига ўтган халифа Мутаваккил (847 – 861) 848 йил имтиҳонни бекор қилди. Кексайиб қолган Аҳмад ибн Ҳанбал Бағдодда энди ўзининг номи билан атала бошлаган диний-сиёсий ҳаракатнинг ғоявий раҳнамосига айланди. Бағдод ва Басрадаги фаол муътазилийларнинг рўйхати тузилиб, улар қирғин қилиндилар. IX асрнинг 20 – 40 – йиллари мусулмон умматида юз берган парокандалик ҳолатини таҳлил қилиб, Аҳмад ибн Ҳанбал Исломнинг «Олтин даври» – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва илк халифалар даврига қайтиш керак деган хулосага келди. Айниқса, «бидъат» масаласида у кескин мавқеда бўлди. Унинг фикрича, Қуръон, ҳадис ва мусулмон уламоларининг илк уч авлоди фикри (ижмо)га асосланмаган дин ва ҳаётга оид ҳар қандай «янгилик» қораланмоғи даркор.

Сиёсат соҳасида Аҳмад ибн Ҳанбал диний-сиёсий кураш, фитна-исёнлар уюштириш жоиз деб ҳисоблади. Шунингдек, у диний арбоблар ҳокимга таъсир ўтказишлари лозим, деб уқтирди. Аҳмад ибн Ҳанбал таълимотини унинг шогирди ал-Барбаҳарий (847 – 941) ўз асарларида давом эттирди. Ҳанбалийлик мазҳаби назарияси Ибн ал-Жавзий ва Ибн Таймия асарларида ўз ифодасини топди. Аҳмад ибн Ҳанбал таълимоти XVII аср охирларида ваҳҳобийликнинг шаклланишига асос бўлди. Аҳмад ибн Ҳанбалнинг «6 ақида» (ислом дини аҳкомларининг қисқача баёни), ҳадислар тўпламлари, шу жумладан 30 минг ҳадисни ўз ичига олган «Муснад» (Суянчиқ ёки «Иснодли ҳадислар тўплами») ва имон-эътиқод, фиқҳ ва ибодат масалалари бўйича рисолалари ҳозиргача сақланиб қолган.

Ўрта Чирчиқ тумани “Фирдавс” жоме масжиди

имом-хатиби Махамадиев Жобир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan